Рақобат қўмитасининг «сирли мижоз» тадбирлари давомида бир қатор дорихоналарда дори воситалари белгиланган нархдан анча юқори нархда сотилаётгани аниқланган.
Жумладан:
— «ПОЛИМИК® №10» — рухсат этилган нархи 12,8 минг сўм, 70 минг сўмдан таклиф қилинган;
— «КОНВУЛЕКС®» 300 мг/мл — 66,5 минг сўм ўрнига 395 минг сўмдан;
— «СТИМУЛОТОН» 50 мг №30 — 50,7 минг сўм ўрнига 295 минг сўмдан;
— «БАКТАМЕД» 3,5 мл — 18,8 минг сўм ўрнига 63 минг сўмдан сотилган.
Шунингдек, «Лантус СОЛОСТАР», «СЛИДЕРОН», «Но-шпа» каби айрим дорилар ҳам белгиланган нарх ёки устама меъёрларидан юқори нархда сотилгани аниқланган.
⚖️ Қонунбузилишлар юзасидан дорихоналарга кўрсатмалар берилган, лицензия талабларини қайта кўриб чиқиш учун тегишли органларга сўровлар юборилган.
📌 Рақобат қўмитаси дори воситалари нархлари устидан «сирли мижоз» тадбирлари орқали назоратни давом эттиришини маълум қилди.