Ўзбекистонда 2026–2027 йилларда аёллар бошқарувидаги бизнесларни ривожлантириш учун 2 трлн сўм йўналтирилади. Президент қарорига кўра, устав капиталида камида 50 фоиз улуши бор ёки раҳбари аёл бўлган кичик ва ўрта бизнес субъектлари “Ҳамроҳ” дастури орқали 10,3 млрд сўмгача имтиёзли кредит олиш имконига эга бўлади. Шунингдек, яқин 2 йилда аёллар томонидан бошқариладиган 6 мингта корхонани молиялаштириш ҳам режалаштирилган.
Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш хусусий секторда ҳам кучаймоқда. Жумладан, OSON (https://oson.com/int-en) финтех-холдинги АҚШ элчихонаси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган AWE дастури доирасида 34 нафар қарақалпоғистонлик аёлга IT, ESG, экспорт, медиа ва хизмат кўрсатиш йўналишларида грант асосида бизнес-таълим беришни бошлади. Хусусий секторнинг давлат дастурлари билан уйғун ҳолда аёллар бизнесини ривожлантиришга ҳаракат қилаётгани ижобий сигнал.