Янги Зеландия олимлари кенг кўламли тадқиқот ўтказдилар — олти йил давомида улар 18-94 ёшли 15 мингдан ортиқ эркак ва аёлни кузатишди. Мутахассислар субъектлар 1 дан 7 гача бўлган шкала бўйича ўз ташқи кўриниши, ўлчами ва шаклидан қониқиш ҳосил қилганми ёки йиллар давомида уларнинг муносабати қандай ўзгаргани ҳақида маълумот олишни исташди.
Тадқиқотчилар шуни аниқладиларки, тажриба давомида эркаклар одатда ўз ташқи кўринишларини аёлларга қараганда юқори баҳолайдилар. Маълум бўлишича, аёлларда бу борада энг катта норозилик 24-29 ва 34-39 ёшда, эркакларда эса 44-49 ёшда кузатилади.
Бироқ, эркаклар учун ҳам, аёллар учун ҳам танадан қониқиш қарилик билан ортади. Шундай қилиб, тажрибага кўра, эркаклар 59-64 ёшда, аёллар эса 60 ёшида ўзларидан қониқишади.
Мутахассисларнинг фикрича, эҳтимол, бу ёшда ташқи кўринишдан кўра соғлик муҳимроқдир.
Тадқиқот Гриффит ва Квинсленд университетлари мутахассислари ва уларнинг Окленд университетидаги ҳамкасблари томонидан ўтказилди.