Европада, Америкада, Африка ва Осиёдаги диндорларни кўрдим. Улар:
"Аёл киши шайтон. Ёки у шайтоннинг ёрдамчиси. Ҳар бир аёл бу Одам Атони жаннатдан чиқишига сабаб бўлган Ҳаводир. Уларнинг касофатидан қутилиш учун уларни бўғиш, уларга тазйиқ қилиш керак", дейишади.
Бу нарса, яъни аёл инсонийлигини қатл қилгувчи тазйиқ ғарб маданияти номи ила бўялган портлаш ортидан содир бўлди.
Биз бу икки узоқ томондан ҳеч бирига тарафдор эмасмиз. Биттаси аёлни уйига қамаса, иккинчиси уни кўчага улоқтиради.
Ислом бизни тўғри ёки нотўғри тажрибалардан ва аччиқ ёки ширин кўникмалардан халос қилди. У бизга очиқ-равшан ва тўғри йўлни кўрсатди.
Биз Аллоҳнинг динини бузғунчи, шумланувчи ва нуқсонли фикрлар билан фикрловчилар билан эмас, уни ўз ҳаққича биладиган, муаммоларни онгли иймон билан ҳал қила оладиган кишилар билан англашга муҳтожмиз.
Аёл кишиларни шариат чегарасида, фитратига муносиб ишларда ишлаш ҳаққидан ман қиладиганлар шаръий ва вазъий (илоҳий бўлмаган) ҳақиқатларни билмайдиганлардир.
Аксинча, аёл кишига жамиятга мутлоқ аралашишга рухсат берадиганлар, ҳар қандай тойилишларни унга осонлаштириб берадиганлар ҳам шаръий ва вазъий ҳақиқатларни англамайдиганлардир.
Бизнинг қўлимизда рисолат соҳиби саллоллоҳу алайҳи ва саллам ва у зотнинг талабалари бино қилиб берган бино турибди. Нега уни ўрганмаймиз, ундан ибратланмаймиз?!.
Муҳаммад Ғаззолий.
"Миссионерлардан огоҳлантирувчи нидо" китобидан.
Manba: azon.uz