Бугун 21 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Айни дақиқаларда Президент Хитой делегацияси билан учрашув ўтказмоқда

A A A
Айни дақиқаларда Президент Хитой делегацияси билан учрашув ўтказмоқда

Айни дақиқаларда Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Компартияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, СУАТ Компартияси Партия қўмитаси котиби Ма Синжуй бошчилигидаги ХХР делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Давлат раҳбарининг Матбуот котиби хабар берди.

Унда Хитойнинг энг йирик ва етакчи ҳудудларидан бири - Синцзян-Уйғур автоном тумани билан амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Кун тартибидаги масалалар:

● қайта тикланувчи энергетика;

● транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва логистика;

● саноат парклари ва қишлоқ хўжалиги кластерларини ташкил этиш;

● таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари.

Киритилди: 14:51 29.03.2023. Ўқилди: 1440 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!