Бугун 3 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Axios: Флоридадаги АҚШ–Украина музокараларида асосий масала — ҳудудлар бўлди

Axios: Флоридадаги АҚШ–Украина музокараларида асосий масала — ҳудудлар бўлди

Axios манбаларига кўра, Флоридада АҚШ ва Украина делегациялари ўртасида ўтган беш соатлик музокараларда Россия билан эҳтимолий тинчлик келишуви доирасида чегаранинг қаердан ўтиши асосий муҳокама мавзуси бўлди. Украиналик амалдорлар учрашувни “мураккаб ва кескин”, бироқ самарали деб атади.

Нашр ёзишича, Россия президенти Владимир Путин яқин кунларда АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф билан учрашиши кутилмоқда. Москва эса Донбасс устидан тўлиқ назоратга эришмагунча тўхтамаслигини айтиб келмоқда.

Axios маълумотича, Вашингтон Путинни тинчликка кўндириш мақсадида Киевдан айрим ҳудудларни Москвага топширишни сўрамоқда. Бироқ бу Украина учун “ўта оғриқли ва сиёсий жиҳатдан портловчи” ён бериш ҳисобланади.

Киритилди: 15:12 01.12.2025. Ўқилди: 714 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!