Америкалик аралаш якка кураш устаси Брайан Баттл энди фаолиятини бошқа Лигада давом эттиришга мажбур.
UFC Ростерининг маълум қилишича, у билан шартнома бекор қилинган.
Брайан Баттл 17 август куни UFC 319 турнири доирасида ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоев билан жанг қилиши керак эди, бироқ унинг белгиланган вазн меъёрини бажара олмагани туфайли баҳс бекор қилинди.
30 яшар Брайан UFC'да 8 та жанг ўтказиб, 7 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этганди.