Бугун 22 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

«Аввалгидек бўлмайди»: Пашинян Россия билан муносабатларнинг муқаррар равишда ўзгаришини маълум қилди

«Аввалгидек бўлмайди»: Пашинян Россия билан муносабатларнинг муқаррар равишда ўзгаришини маълум қилди

Арманистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар «муқаррар равишда ўзгаради» ва энди аввалгидек бўлмайди. Бу ҳақда Арманистон бош вазири Никол Пашинян «Бун TV» телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

«Россия билан муносабатларимиз муқаррар равишда ўзгаради. Бу қандайдир шахс ёки сиёсий куч билан боғлиқ эмас. Ким бўлишидан қатъи назар, Арманистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар аввалгидек бўлмайди», — дея Пашиняннинг сўзларини Tert нашри келтирган.

Бош вазир муносабатларнинг ўзгаришини Арманистон атрофидаги янги вазият билан боғлади. Унинг сўзларига кўра, Россия билан аввалги ҳамкорлик модели можаро шароитида шаклланган бўлса, ҳозир республика «тинчлик муҳитида» яшамоқда.

Шу билан бирга, Пашинян Ереван Москва билан муносабатларни узмоқчи эмаслигини таъкидлади. Унинг айтишича, Арманистон муносабатларни янада чуқурлаштиришни истайди, бироқ буни «янги муҳит ва янги шароитларда» амалга оширмоқчи.

Ереван, шунингдек, Россия билан можарога киришмоқчи эмас ва ўз позицияларини изчил ҳимоя қилишда давом этади.

Киритилди: 20:40 21.09.2026. Ўқилди: 515 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!