Ҳукумат қарори (377-сон, 18.06.2025 й.) билан “Автотранспорт воситаларини ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларига мослаштириш харажатларини қоплаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш”нинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
💰 Регламентга кўра, автотранспорт воситаларини ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларига мослаштириш харажатларининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 30 бараваригача бўлган қисми қоплаб берилади.
📝 Бунда харажатлар 2024 йил 1 октябргача шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро автобусда йўловчи ташиш йўналишларини бириктириш бўйича тендерда ғолиб бўлиб, ушбу йўналишларда хизмат кўрсатган тадбиркорларнинг ҳар бир автобуси учун қопланади.
📜 Шунингдек, 2024 йил 1 ноябрдан I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг ўз номига расмийлаштирилган ва шахсий фойдаланувида бўлган 1 та автотранспорт воситаси учун амалга оширилади.
🏛 Автотранспорт воситаларини қуйидагилар билан жиҳозлаш уни ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларига мослаштириш деб эътироф этилади:
🔹 тадбиркорларнинг автобуслари учун:
▪️ йиғма пандус (1 дона);
▪️ аудио ва визуал ахборот берувчи монитор (1 дона);
▪️ ахборот берувчи колонка (кўпи билан 3 та);
▪️ маълумотларни узатувчи микрофон (1 дона);
▪️ алоқа тугмаси;
▪️ бекатлар ҳақида ахборот олиш имконини берувчи маълумотлар тахтаси билан жиҳозлаш (1 дона);
🔹 I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг шахсий автотранспорт воситалари учун:
▪️ газ ва тормоз педалини қўл бошқарувига ўтказиш;
▪️ механик узатиш қутисини автомат узатиш қутиси қилиб қайта жиҳозлаш харажатлари.
✍️ Ариза берувчилар автотранспорт воситаси талабларга мослаштирилган вақтдан эътиборан 90 кун ичида "Инсон" марказларига ёки "Ягона" миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизими ёхуд ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилиши лозим.