Бугун 9 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Автомобилдан фойдаланиш учун ишончномаларни расмийлаштириш нархи янада арзонлашади

A A A
Автомобилдан фойдаланиш учун ишончномаларни расмийлаштириш нархи янада арзонлашади

Сенат “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни маъқуллади.

🚘 Унга кўра автомототранспорт воситаларини бошқаришга ва тасарруф қилишга оид ишончномалар, шунингдек, автомототранспорт воситаларидан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун қариндошлиги бўлмаган бошқа шахслардан ундириладиган давлат божи миқдори БҲМнинг 2 баробари - 600 минг сўм этиб белгиланмоқда.

Айни вақтда бу БҲМнинг 3 баробари - 900 минг сўмни ташкил қилади. Шуни ҳисобга олсак ушбу тоифадаги тўлов 300 минг сўмга арзонлаши кутилмоқда.

✅ Бундан ташқари, қонун билан:

➖вафот этган фуқаронинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия таъминотига нисбатан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномани беришда давлат божини тўлашдан озод қилинади;

➖мол-мулкни ижарага бериш шартномасини тасдиқлаганлик ёки унга ўзгартиришлар киритганлик учун белгиланган давлат божи миқдорлари икки баробарга камайтирилади;

➖гаров, ипотека ва лизинг шартномаларини, қарз шартномаларини ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун табақалашган давлат божи ставкалари бирхиллаштирилмоқда;

➖фуқаролар ўртасида чет эл валютасида қарз шартномаларини нотариал тартибда расмийлаштиришда давлат божи миқдорини икки бараварга камайтирилади.

Киритилди: 21:57 19.11.2022. Ўқилди: 3273 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!