Бугун 22 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Автомобиль тарифлари Канада ва АҚШ ўртасидаги савдо музокараларини мураккаблаштирди

Автомобиль тарифлари Канада ва АҚШ ўртасидаги савдо музокараларини мураккаблаштирди

Канада ва Қўшма Штатлар ўртасидаги савдо музокараларида автомобиль тарифлари асосий баҳсли масалага айланди.

Bloomberg маълумотларига кўра, Канада расмийлари Қўшма Штатларга экспорт қилинадиган автомобилларга тарифларни 10 фоизгача камайтиришни ёки Америка компонентларига эга транспорт воситалари учун имтиёзларни кенгайтиришни талаб қилмоқда.

Шу билан бирга, Трамп маъмурияти минимал тариф даражасини 15 фоизга етказишни ёқламоқда.

Канадалик музокарачилар дам олиш кунлари Вашингтонда маслаҳатлашувлар ўтказиб, шу ҳафта бошида кучга кириши мумкин бўлган тарифларнинг ошишига йўл қўймасликка ҳаракат қилишди. Америка томонини ифодаловчи учрашувда АҚШ савдо вакили Жеймисон Грир ва Савдо вазири Ховард Лутник иштирок этди.

21 июль куни Трамп Оттаванинг Америка товарларига қарши чоралари учун жавобан Канада маҳсулотларига қўшимча 50 фоиз тариф жорий қилди. Янги тарифлар энергия маҳсулотлари, калий тузлари, денгиз маҳсулотлари ва муҳим минералларга тааллуқли бўлмайди. Чекловлар 19 августдан кучга кириши кутилмоқда.

Канада Бош вазири Марк Карни мамлакат АҚШнинг янги тарифларига жавоб беришга тайёрлигини, аммо улар кучга кирмагунча ҳеч қандай чоралар кўрмаслигини айтди.

Киритилди: 10:10 18.08.2026. Ўқилди: 791 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!