Бугун 9 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Автомашиналар хатланди

Автомашиналар хатланди

Мажбурий ижро бюроси Қўқон шаҳар бўлими иш юритувидаги Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор “Қўқон механика заводи” АЖ дан ундирувчи давлат фойдасига 997.764.384 сўм давлат божи ундириш белгиланган бўлиб, олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Қўқон механика заводи” АЖ рахбарига бир неча маротаба расмий равишда огоҳлантириш берилган эди.

Бироқ, ихтиёрий равишда қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли, давлат ижрочилари томонидан ташкилот балансида бўлган 3 та Nexia, Lacetti ва Tracker русумли автотранспорт воситалари хатланиб, жарима майдончасига олиб кирилди.

Ҳозирда қарздорликни қоплаш мақсадида ҳатланган автотранспорт воситаларини “Е-IJRO AUKSION” онлайн аукцион савдоларига юбориш чоралари кўрилмоқда.

Киритилди: 16:40 20.06.2022. Ўқилди: 3914 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!