Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Автомашиналар жарима майдонида...

Автомашиналар жарима майдонида...

Мажбурий ижро бюросининг Фарғона шаҳар бўлими иш юритувидаги Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг қарорига асосан қарздор А.А.дан “Анорбанк” Фарғона филиали фойдасига 91.000.000 сўм кредит қарзи ва 3.714.400 сўм давлат божи ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича ихтиёрий муддат берилган бўлсада, қарздор қарзини қоплаш чорасини кўрмагач, олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган “Lacetti” автомашинаси жарима майдонига олиб кирилди.

Шунингдек, Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг қўшимча жавобгар Б.Б.дан ундирувчи АТБ “Агробанк” Марғилон филиали фойдасига 269.389.609 сўм кредит қарзини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича ундирув гаровга мулки “Nexia 3” русумли автотранспорт воситасига қаратилган.

Қарздорга ижро ҳужжатидаги талабларни бажариш учун ихтиёрий муддат берилган бўлсада, қарздор суд қарорини ижросини таъминлаш чорасини кўрмаганлиги сабабли, бюро томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари ўтказилиб, гаров мулки бўлган “Nexia 3” русумли автотранспорт воситаси хатланди ва жарима майдонига олиб кирилди.

Ҳозирда мазкур хатланган мулк аукцион савдога чиқарилмоқда.

Киритилди: 02:51 23.03.2023. Ўқилди: 3532 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!