Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқларсиз муҳит яратиш бўйича қабул қилинган Президент қарори билан Автобусларда хизмат кўрсатиш бўйича ўтказиладиган тендерларда фақатгина ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштирилган автобуслар иштирок этиши белгиланмоқда.
Эндиликда, йўналишини ютиб олмоқчи бўлган тадбиркорлар автобуслари ногиронлиги бўлган кўзи ожиз йўловчилар учун махсус ўриндиқлар, аудио ва визуал эълон қилувчи монитор, ахборот берувчи колонка ҳамда автобусдан тушишда ҳайдовчини хабардор қилувчи тугма (стоп тугмаси) бўлиши талаб этилади.