Ҳиндистон жанубидаги Телангана штатида йўловчи автобуси ва юк машинасининг тўқнашуви оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди, 18 киши жароҳат олди.
Бу ҳақда Hindustan Times газетаси хабар бермоқда.
Штат пойтахти Ҳайдарободга кетаётган автобусда 70 га яқин йўловчи бўлган. Юк машинаси шағал олиб кетаётган эди. У ҳалокатга учрагач, у автобусга шундай куч билан урилганки, юкнинг бир қисми транспорт воситасига тўкилиб, йўловчиларни қамаб қўйган.
Воқеа жойига қутқарув хизматлари етиб келган. Йўловчиларни олиб чиқиш учун экскаваторлардан фойдаланилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲга ҳаддан ташқари тезлик ва юк машинаси ҳайдовчисининг бошқарувни йўқотгани сабаб бўлган.