Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Австрия техникалари учун 10 йилга кафолат берилади

Австрия техникалари учун 10 йилга кафолат берилади

Австриянинг “Bauer” компанияси билан Хоразмда 7,5 минг гектарда ёмғирлаб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича келишувга эришилди.

Бундай технология синов тариқасида республикадаги 24 та фермернинг 2,5 минг гектар майдонида жорий қилиниб, сув сарфи 40 фоизга, ўғит сарфи 35 фоизга, қўл меҳнати 90 фоизга камайиб, ҳосилдорлик 25 фоизга ошган.

Бунда фермерларга жами 15 миллион евролик ёмғирлатиб суғориш техникалари тайёр ўрнатилиб, лизинг асосида сўмда йиллик 2,5 фоиз ставкада 10 йил муддатга берилади.

Австрия техникалари учун 10 йилга кафолат берилади ва мутахассислар бепул ўқитилади.

Мутасаддиларга бу йил 1,5 минг гектарда 2 миллион евролик лойиҳани тажриба қилиб, келгуси йили буни 7,5 минг гектарда жорий қилиш топширилди.

Киритилди: 14:03 02.05.2025. Ўқилди: 703 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!