Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Австралияда болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди

Австралияда болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди

Австралияда 16 ёшдан кичик болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқловчи қонун қабул қилинди. Бу ҳақида мамлакат бош вазири маълум қилди.

Бош вазир Антоний Албанесе австралиялик болалар орасида интернет хавфсизлигини таъминлашни мақсад қилганини айтди.

Ҳужжат ота-оналар ёки ёшлар зиммасига эмас, балки ижтимоий тармоқ платформаларида муносиб ҳимоя чораларини кўриш масъулиятини юклайди.

Қонунга кўра, 16 ёшга тўлмаган автралиялик болаларга Snapchat, TikTok, Instagram ва Х каби тармоқлардан фойдаланишга чеклов қўйилди. Бироқ улар хабар алмашиш ва онлайн ўйинлардан, шунингдек, Headspace, Kids Helpline, Google Classroom ва YouTube каби соғлиқ ва таълим билан боғлиқ хизматлардан фойдаланишда давом этишлари мумкин.

Ушбу қонунни бузган фуқароларга 49,5 миллион долларгача жарима қўлланилади.

Киритилди: 17:52 21.11.2024. Ўқилди: 324 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!