Австралияда 16 ёшгача болалар ижтимоий тармоқларда аккаунт очиши бутунлай тақиқланди. Facebook, Instagram, TikTok ва YouTube каби платформалардан вояга етмаганларни рўйхатга олишни олдини олиш талаб этилади, қоидаларни бузган компаниялар эса 49,5 млн Австралия долларигача жаримага тортилиши мумкин. Бу чора онлайн зўравонлик ва рақамли қарамликка қарши энг радикал қадамлардан бири сифатида баҳоланмоқда.