Бугун 15 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Австралия ҳукумати қурол тўғрисидаги қонунларни янада қатъийлаштиришни режалаштирмоқда

 Австралия ҳукумати қурол тўғрисидаги қонунларни янада қатъийлаштиришни режалаштирмоқда

Австралия ҳукумати Сиднейдаги отишмадан сўнг қурол тўғрисидаги қонунларни янада қатъийлаштиришни режалаштирмоқда — The Sydney Morning Herald.

Мамлакат бош вазири Энтони Албанезенинг айтишича, қурол қонунчилигига оид ислоҳотлар масаласи бугун, 15 декабр куни штатлар бош вазирлари иштирокида бўлиб ўтадиган Миллий вазирлар кабинети йиғилишида муҳокамага қўйилади.

Хусусан, жисмоний шахслар эгалик қилиши мумкин бўлган қуроллар сонини чеклаш ҳамда қуролга берилган лисензияларни вақти-вақти билан қайта текшириб бориш таклиф этилмоқда.

"Одамлар вақт ўтиши билан радикаллашиши мумкин. Қуролга эгалик қилиш лисензиялари муддациз бўлмаслиги керак", — деди Австралия ҳукумати раҳбари.

14 декабр куни Сиднейдаги машҳур пляжда содир бўлган отишма оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлган, яна 40 киши жароҳатланган. Ҳодиса яҳудийларнинг Ҳанука байрами бошланишига бағишланган тадбир вақтида юз берган.

Австралия полициясининг маълум қилишича, отишмада гумон қилинаётган шахслар ота ва ўғил бўлган. 50 ёшли ота олти дона ўқотар қуролга рухсатнома эга бўлган, у отишма юз берган жойда ҳалок бўлган. Унинг 24 ёшли ўғли оғир жароҳат олган ва ҳозирда аҳволи оғир. Reuters маълумотига кўра, ота 1998 йилда талаба визаси билан Австралияга келган, ўғли эса шу ерда туғилиш асосида фуқаролик олган.

Киритилди: Бугун 17:20. Ўқилди: 221 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!