Австралия Бош вазири Энтони Албанезе хавфсизлик таҳдиди туфайли Канберрадаги қароргоҳидан эвакуация қилинди. Маҳаллий News.com.au нашри бунга бомба таҳдиди сабаб бўлганини хабар қилди.
Маҳаллий ABC телеканали Энтони Албанезе таҳдид бартараф этилгунга қадар бир неча соат давомида «махсус хонага» жойлаштирилганини хабар қилди.
Кейинчалик Австралия полицияси пухта қидирув ўтказганини ва ҳеч қандай шубҳали нарса топмаганини маълум қилди.
«Ҳозирда жамоат хавфсизлигига ҳеч қандай таҳдид йўқ», дейилади полиция баёнотида.