2022 йил март ойида Россия Федерациясига қарши санкциялар жорий қилингандан сўнг автомобиллар нарлари кескин кўтарила бошлади. Кўплаб автомобиль ишлаб чиқарувчи ташкилотлар чет элдан транспорт воситалари импортини тўхтатганлари сабабли Россияда янги автомобиллар етишмовчилиги юзага келди, деб хабар берди Россиядаги энг машҳур автомобиль портали AUTO.MAIL.RU. Портал мутахассислари таъкидлашларича, ҳозирда «Янги автомашиналар етишмаслиги ҳолати кузатилиб, дилерлар баъзи моделлар учун нархларни ўтган йилга нисбатан уч баравар кўпроқ баҳолашган».
Европа бизнес ассоциацияси (ЕБА) маълумотларига кўра, Россияда янги автомобиллар хариди бир неча ойдан бери тўхтовсиз пасайиб бормоқда - «нархларнинг тинимсиз ўсиши» сабабли 2022 йилнинг дастлабки беш ойида харидлар 52 фоизга камайди. Расмий маълумотлар сотувдаги энг машҳур автомобиль - Лада Веста йил бошидан 30 фоизга ошди. Дилерлик марказларида устама тўлов ва мажбурий қўшимча имкониятлар сабабли нарх 100% га ошиши мумкин ва 2 миллион рублни ташкил этади (бугунги курс бўйича 351 864 884 сўм), деб таъкидлайди машҳур автомобиль портали.
«Hyundai Solaris расмий нархи - ўртача 1,3−1,5 миллион туради, аммо сотиб олиш учун фақат яна ўша 2 миллион рублга топиш мумкин. Худди шу нарх универсал кузовли Лада Ларгусга ҳам тегишли. Унинг нархи 1,3 миллион рублдан бошланади, лекин аслида дилерлар машинани 50 фоизга қиммат (342 970 762 сўм) сотишади. Бюджетлик механик узатмали 1,6 литр ҳажмли мотор ва олди приводли Renault Kaptur 2 миллион рублга сотилмоқда» дея таъкидлади AUTO.MAIL.RU.
Вариаторли Kaptur ва дизелли Duster учун 1,95 миллион рубль нарх белгилашди. Худди шу нархда юқори даражада жиҳозланган, «мульти-руль», механик узатмали, ва мультимедиа тизимли«Патриот» УАЗ сотувга қўйилган. Нархи барча дилерлик ҳийла-найранглари орқали оширилган автомат узатмали УАЗ нархи эса 3,1 миллион рублни (545 235 570 сўм) ташкил этади.
Худди шу каби вазият премиум брендлари орасида кузатилмоқда. Toyota RAV4 ва Toyota Camry япон моделларининг нархи олти ой ичида мос равишда 23,1% ва 21,4% га ошди деб айтилмоқда, аслида нархларнинг ўсиши 100% ва ундан юқорини ташкил этади. Аммо бу узоқ давом этмаслиги лозим ва ушбу вазиятни ечимини топиш керак деб фикр билдиришди автоулов мутахассислари.