Бугун 25 февраль, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Аттестация жараёнлари учун рўйхатдан ўтишда педагоглар томонидан нотўғри маълумотлар тақдим этилса, номзодга нисбатан қандай чора кўрилади?

Аттестация жараёнлари учун рўйхатдан ўтишда педагоглар томонидан нотўғри маълумотлар тақдим этилса, номзодга нисбатан қандай чора кўрилади?

✅ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги Қарори билан тасдиқланган Низомнинг 25-бандига кўра, нотўғри маълумотлар ёки қалбаки ҳужжатлар тақдим этилганлиги аниқланган ҳар қандай босқичда педагог кадрнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва аттестациядан ўтказиш жараёни тўхтатилади, топширилган ҳужжатлар ва тўланган йиғим қайтарилмайди.

❗️Педагог кадрлар томонидан топширилган ҳужжатнинг қалбаки эканлигини аниқлаш ваколатли вазирликларда мавжуд бўлган маълумотлар асосида амалга оширилади.

Ваколатли вазирликларда мавжуд бўлган маълумотлар асосида педагог кадрлар томонидан топширилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда, ваколатли вазирликлар томонидан тегишли ваколатли ташкилотларга сўровнома юборилади.

Педагог кадрлар томонидан топширилган ҳужжатлар қалбаки эканлиги аниқланган тақдирда, мазкур ҳужжатлар ваколатли вазирликлар томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чора кўриш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилади.

Киритилди: 17:59 12.02.2024. Ўқилди: 1282 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!