Бугун 25 ноябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Атмосферага зарар етказаётган 18 та объект фаолияти вақтинча тўхтатилди

Атмосферага зарар етказаётган 18 та объект фаолияти вақтинча тўхтатилди

24 ноябрь куни кечки 19:00 дан сўнг Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) томонидан ташкил этилган экологик назорат тадбирлари Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота ва Тошкент туманлари, шунингдек, Тошкент шаҳрида тузилган 4 та тезкор гуруҳ томонидан амалга оширилди.

Тадбирлар қўшимча равишда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия ҳамда Ички ишлар идоралари ходимлари ҳам жалб қилиниб, уларнинг фаолияти мувофиқлаштириб борилди.

Рейд давомида жами 103 та корхона ва иқтисодий фаолият юритувчи обектлар текширилиб, уларнинг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишга оид қонунчилик талабларига қай даражада риоя қилаётгани ўрганилди.

Ўрганишлар натижасида 38 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди, ҳуқуқбузарликка йўл қўйган шахсларга нисбатан жами 34,8 млн сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди. Шунингдек, атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатган ва қонун талабларини бузган 18 та объект фаолияти 10 кунга вақтинча тўхтатилди.

Киритилди: Бугун 17:17. Ўқилди: 336 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!