Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Аслида 1200 долларлик iPhone Pro Max бизда камида 1500 долларга сотилади. Чунки...

Аслида 1200 долларлик iPhone Pro Max бизда камида 1500 долларга сотилади. Чунки...

Маълумки, 1 майдан бошлаб жисмоний шахсларнинг хориждан божсиз товар олиб кириш лимитлари самолётда келаётганлар учун 2000 доллардан 1000 долларга, поездда келаётганлар учун эса 1000 доллардан 500 долларга пасайтирилди.

Эндиликда БАА ёки бошқа хорижий давлатдан 1200 долларга харид қилинган iPhone 16 Pro Max учун аэропортдаги божхона постида 60 доллар бож тўлашга тўғри келади. Бунга қўшимча 75 минг сўмлик UzIMEI тўлови ҳам бор.

Агар янги мобил қурилмани олиб киришда божхона декларацияси тўлдирилмаса, бу миқдор каррасига ошиб кетади ва 360 долларни ташкил этади. Чунки кейинчалик қурилмани рўйхатдан ўтказиш учун uzimei.uz сайтида унинг IMEI'сини киритсангиз, тизим телефонни божхона базасидан қидиради. Агар маълумот бўлмаса, мобил қурилма учун божхона қийматининг 30 фоизи миқдорида бож тўлаш керак. Чунки бу телефонлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаган, шу сабаб чет элдан олиб кирилган ҳисобланади.

Ўзи билан SIM-картали янги қурилма олиб кираётган жисмоний шахс агар декларация тўлдирмаса, IMEI-кодни рўйхатдан ўтказиш учун 30 фоизлик бож тўлаш талаби 2024 йил октябридан кучга кирганди.

Биринчидан, агар фуқароларнинг шахсий маълумотларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига йўл қўйилмаса, тадбиркорлар янги қурилмаларни олиб киришда тўлиқ бож ва солиқларни тўлаб, расман IMEI'дан ўтказишга мажбур бўлади. Бу эса янги телефонлар нархига жиддий таъсир қилади.

Мисол учун, 1200 долларлик iPhone Pro Max'га 10 фоизлик бож, 12 фоизлик ҚҚС ва 75 минг сўм IMEI тўлови қўшилади. Қурилма тақрибан 1470 долларга айланади. Бунда ҳали тадбиркор ўзига қўшадиган фойда ҳисобга олинмаган.

Иккинчидан, янги телефон сотиб олган истеъмолчилар агар қурилма IMEI рўйхатидан ўтмаган бўлса ва сотувчилар ваъда қилганидек харид амалга оширилганидан кейин 1 ҳафта ёки 1 ой ичида бу жараён амалга ошмаса, у ҳолда IMEI'дан рўйхатдан ўтказиш учун 30 фоизлик божхона тўловини харидорнинг ўзи тўлаши мумкин. Бу – янги iPhone Pro Max мисолида 360 долларни ташкил этади. Қўшимчасига 75 минг сўм IMEI тўлови ҳам бор.

Киритилди: 04:54 23.07.2025. Ўқилди: 892 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!