Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Асакада ўқитувчи ўқувчини аёвсиз дўппослади. Мутасаддилар воқеа юзасидан расмий маълумот берди

Асакада ўқитувчи ўқувчини аёвсиз дўппослади. Мутасаддилар воқеа юзасидан расмий маълумот берди

Андижон вилояти Асака туман халқ таълими бўлими ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан расмий маълумот берди. Унда тумандаги мактаблардан бирида ўқитувчи ўқувчини дўппослагани акс этганди.

Маълум қилинишича, ҳолат Асака туманидаги 49-умумий ўрта таълим мактабида рўй берган ва бу туман халқ таълими бўлими томонидан ўрганилган.

Бошланғич синфларда тасвирий санъат ва мусиқа фанидан дарс берувчи ўқитувчи У.М. ўз ўғли, яъни ушбу мактабнинг 4-б синф ўқувчиси М.И.ни дўппослаган.

Таъкидланишича, ўқувчи дарс вақтида сўроқсиз уйига кетиб қолган. Унинг синф раҳбари Ш.Э. ўқувчини суриштириб, фарзандини дарсда иштирок этмаганини ҳамкасби М.У.га айтган. У эса аччиқ қилиб ўз фарзандини урган.

Ушбу ҳолат юзасидан Асака тумани тумани вояга етмаганлар комиссиясига мурожаат этилган.

Киритилди: 16:25 21.03.2021. Ўқилди: 4488 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!