Бугун 26 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Асакада эркак собиқ аёлига иккита “Damas” учун 7 000 доллар берди

Асакада эркак собиқ аёлига иккита “Damas” учун 7 000 доллар берди

Асака туманида яшовчи эр-хотин ажрашгач, ўртадаги икки автомашинани бўлиша олмай қолди. Суднинг қарорига кўра, автомашиналарнинг ярим пули аёлга берилиши белгилаб берилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг ижро ҳужжатига мувофиқ, қарздор Ғ.Х.дан ундирувчи А.Х. га автомашиналар умумий қийматининг тенг ярми, яъни 110 млн 238 минг сўм ундириб берилиши кўрсатилган бўлиб, бу борада Бюронинг Асака туман бўлими ходимлари тегишли тартибда ижро ҳаракатларини олиб борди.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга суд ҳужжатида кўрсатилган маблағ А.Х.га берилган тақдирдагина, унинг мулкка эгалик ҳуқуқи тугатилиши тушунтирилди.

Тарафларнинг ўзаро келишувига кўра, иккита “Damas” автомашинасидан улуш ҳисобига эркак собиқ аёлига 7 000 АҚШ доллари тўлаб берадиган бўлди.

Жараёнда, аёлнинг автомашиналардан бўлган ҳақи ундириб берилди ва иккита “Damas” Ғ.Х.нинг эгалигида қолди.

Киритилди: 11:17 25.02.2025. Ўқилди: 915 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!