Мухолифат Дамашқни эгаллаб, Башар ал-Ассад режимини ағдарганидан сўнг 4 мингдан ортиқ суриялик аскар Ироқ чегарасини кесиб ўтди, дея хабар бермоқда Associated Press (AP).
Ироқ милицияси расмийларига кўра, суриялик аскарлар қурол-яроғ, ўқ-дорилар ва зирҳли машиналарини топшириб, сўнгра номаълум жойда жойлашган лагерга жойлаштирилган.
Ироқ хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, якшанбага ўтар кечаси Суриянинг Ҳасака вилояти губернатори бошпана излаётган аскарлар колоннаси билан чегарага етиб келган. Гуруҳга Ал-Қоим назорат пункти орқали Ироққа киришга рухсат берилди ва Ироқ томони ҳам Сурия ҳарбийларининг кириб келишига тўсқинлик қилмади, бу эса минтақавий кучлар мувозанатидаги жиддий ўзгаришлардан далолат беради.
Аноним Ироқ АP манбаларининг таъкидлашича, Бағдод бетарафликни сақлаб, Суриянинг янги ҳукуматларига нисбатан эҳтиёткор позицияни эгаллайди.