Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Археологлар инсон бош суякларидан ясалган деворларни топишди

Археологлар инсон бош суякларидан ясалган деворларни топишди

Белгиялик археологлар Гент шаҳридаги Aвлиё Бавон соборида олиб борилган қазишмалар пайтида одам суякларидан ясалган деворларни топдилар, деб ёзади The Brussels Times.
 
Нашрнинг таъкидлашича, деворлар асосан катта ёшдаги одамларнинг оёқ суякларидан иборат бўлиб, улар орасидаги бўшлиқ эса бош суяклари билан тўлдирилган.

Бу топилмаларнинг баъзилари XV асрнинг иккинчи ярмига тўғри келади, аммо археологлар "суяк деворлари" пайдо бўлиш вақтини XVII - XVIII асрларга тааллуқлигини таъкидлашмоқда. 

Олимларнинг фикрига кўра, ушбу деворлар янги дафн маросимларини ўтказиш мақсадида, қабристондаги тозалаш пайтида қадланган бўлиши мумкин.

Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бундай тозалаш билан кўмилганларнинг қолдиқлари ташланмаган, балки оссуарларга ёки суякларнинг сақлаш учун махсус жойларга жойлаштирилган.

Киритилди: 20:32 19.02.2020. Ўқилди: 3641 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!