Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Artel компанияси "алоҳида солиқ имтиёзлари" борасидаги фикрларга муносабат билдирди

A A A
Artel компанияси "алоҳида солиқ имтиёзлари" борасидаги фикрларга муносабат билдирди

Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда Artel компаниясига нисбатан нотўғри муносабатлар кузатилмоқда. Жумладан, айрим манбалар интернет тармоқларидаги асоссиз маълумотларга таяниб, жамоатчиликка нотўғри маълумот тарқатмоқда. Яъни компанияга махсус солиқ имтиёзлари берилгани таъкидланган.

Artel компанияси ижтимоий тармоқда муҳокамага сабаб бўлган маълумотларга расмий муносабат билдирди:

"Компания таркибига кирувчи корхоналарда ҳозирги кунда 10 мингдан зиёд ишчи-ходимлар фаолият юритади. Уларнинг 2021 йил учун йиллик даромади 386 млрддан ошган.

2020 йил учун компания тўлаган солиқ ва мажбурий тўловлар давлат буджетига тушган жами солиқ тушумларининг 0,6 фоизини ташкил этган (103,6 трлн.дан 0,63 трлн.сўм).

2021 йилда давлат ва маҳаллий буджетга 699 млрд сўмдан ортиқ солиқ ва божхона тўловлари амалга оширилган.

Компания 2020 йилда 80 миллион АҚШ доллари ва 2021 йилда 100 миллион АҚШ доллари миқдорида экспортни амалга оширди.

2022 йилдаги солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар натижасида Артель компанияси учун мол-мулк солиқ ҳисоблаш базаси 2.1 баробарга ортди.

Электротехника соҳасини ривожлантириш учун Ўзелтехсаноат таркибига кирувчи ва электротехника саноатининг барча ишлаб чиқарувчилари муайян солиқ имтиёзларига эга. Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.03.2021 йилдаги ПҚ-5011-сонли Қарорида кўрсатилган имтиёзлардан Artel компанияси Ўзелтехсаноат таркибига кирувчи 100 дан ортиқ корхоналар билан тенг ҳуқуқда фойдаланади. Яъни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида Artel компанияси учун махсус ёки алоҳида тартибда имтиёзлар берилмаган", дейилади расмий муносабатда.

Artel компанияси "алоҳида солиқ имтиёзлари" борасидаги фикрларга муносабат билдирди

Киритилди: 18:34 17.01.2022. Ўқилди: 4593 марта. Фикрлар сони: 10 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!