"Манчестер Сити" футболчилари Жек Грилиш ва Фил Фоден ёзги трансфер ойнасида Лондоннинг "Арсенал" клубига янги келиб қўшилиши мумкин бўлган футболчилар қаторида кўрилмоқда.
Бу ҳақда talkSPORT нашри хабар бермоқда. Манбага кўра, иккала футболчи ҳам "Сити"ни тарк этишга яқин турибди ва ўз фаолиятини улар билан аввалроқ Пеп Гвардиоланинг ёрдамчиси сифатида ишлаган Микель Артета қўл остида давом эттириши мумкин.
Қайд этилишича, Грилиш учун "Тоттенхэм" ва "Эвертон" клублари ҳам даъвогарлик қилмоқда. Фоден ёмон ўтган мавсумдан сўнг янги мотивация ва ўйин амалиёти излаб клубини ўзгартириши мумкин.