Бугун 24 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

"Арсенал" "Барселона" юлдузи учун йирик таклиф билан чиқишга тайёр

"Арсенал" "Барселона" юлдузи учун йирик таклиф билан чиқишга тайёр

"Барселона"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Фермин Лопес Англиянинг бир қатор топ-клублари эътиборини тортмоқда. El Nacional маълумотига кўра, футболчига Лондоннинг "Арсенал" клуби жиддий қизиқиш билдирган.

Манбанинг қайд этишича, "канонирлар" 23 ёшли испаниялик учун "Барселона"га 100 миллион евродан зиёд таклиф киритишни режалаштирмоқда. Агар трансфер амалга ошса, "Арсенал" Ферминга ҳозирги маошидан анча юқори шартларни таклиф қилишга тайёр.

Футболчига "Челси" ҳам қизиқмоқда. Бироқ Ферминнинг асосий истаги "Барселона"да қолиш ҳисобланади. Шу билан бирга, ярим ҳимоячи клубдаги аҳамиятига мос равишда маоши оширилишини хоҳламоқда.

Фермин жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида олтита учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Унинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2031 йилга қадар мўлжалланган.

Киритилди: 15:20 15.09.2026. Ўқилди: 1083 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!