Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Арнасой туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “T.B.” МЧЖ раҳбари М.Х. МЧЖ дорихонасида фуқаро А.А.га 15 қути кучли таъсир этувчи дори воситасини шифокор рецептсиз 4,4 млн сўмга сотиб, харид эвазига пулни ўзининг пластик картасига ўтказиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.