Қонунчиликка мувофиқ, ҳарбий хизмат (шу жумладан, сафарбарлик чақириғи резервидаги ҳарбий хизмат) ва партизанлар отрядлари ва қўшилмаларида бўлиш, давлат хавфсизлиги органларидаги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида ва ички ишлар органларида хизмат қилиш иш стажига қўшиб ҳисобланади.
Яъни, фуқаронинг умуман иш стажи мавжуд бўлмаса ҳам ҳарбий хизмат қилган давр иш стажи сифатида инобатга олинади.