Бугун 23 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Арманистоннинг Гюмри шаҳри мэри қўлга олинди

Арманистоннинг Гюмри шаҳри мэри қўлга олинди

Вардан Гукасян Россия ва Беларус билан иттифоқ давлат тузиш ғоясини қўллаб-қувватлаган эди.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Вардан Гукасяннинг ҳибсга олинишига жавобан бир гуруҳ одамлар куч тузилмаларининг ҳаракатига тўсқинлик қилиш мақсадида мэрлик биносига кириш йўлини тўсиб қўйишган.

Воқеа жойига ўнлаб полиция ходимлари етиб келган. Ҳибсга олиш сабаблари ҳозирча расман маълум қилинмаган.

Аввалроқ Арманистон ҳукумати Гукасянни Россия ва Беларус билан иттифоқ давлат тузиш ғоясини қўллаб-қувватлагани учун танқид қилган эди. Бош вазир Никол Пашинян эса "мэр сиёсий майдондан четлатилиши керак”лигини айтган эди.

Киритилди: 13:42 20.10.2025. Ўқилди: 994 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!