Бугун 18 октябрь, 2019 йил, жума

O'ZB

Арманистонлик қизнинг кўзидан ёш ўрнига кристал чиқмоқда

Арманистонлик қизнинг кўзидан ёш ўрнига кристал чиқмоқда

Арманистонлик Сатеник Казарян ноёб касалликка чалинди. У ҳар куни кўзидан ёш ўрнига кристалларни йиғиб олишга мажбур. Бу ҳақда "Мир 24" телеканали хабар бермоқда.

22 ёшли қизда кўз ёшлари қотиб қолиши билан боғлиқ касаллик аниқланган. У шифокорларга кўринган ва антибиотиклар қабул қилган. Лекин бунинг унчалик таъсири бўлмаган.

Яқинлари унинг кўзи ичкаричидан ҳар куни 30 тагача кристал териб олишмоқда.

Арманистон бош офтальмологи қизнинг касаллигига даво топиш мақсадида консилиум белгилади.

Шифокорларнинг айтишича, қиз минокистлоталар метаболизми бузилиши туғма касаллигидан азият чекмоқда.

Киритилди: 17:53 21.09.2019. Ўқилди: 2726 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!