Арманистон Хавфсизлик кенгаши котиби Армен Григорян Украинадаги уруш бўйича Швейтсария конференциясида иштирок этади, деб хабар бермоқда News.am.
Европага бу сафари давомида Армен Григорян Парижга ҳам ташриф буюради ва Франция расмийлари билан учрашади.
Анжуман 15-16 июнь кунлари Швейцарияда бўлиб ўтади. 90 га яқин давлат вакиллари иштирокини тасдиқлади. Хитой тинчлик музокаралари учун Россияни таклиф қилиш зарурлигини тушунтириб, иштирок этишдан бош тортди.