Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Арманистон ШҲТ аъзоси бўлиш истагида

Арманистон ШҲТ аъзоси бўлиш истагида

Арманистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо бўлиш истагини билдирди, деб хабар қилди Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги.

Мамлакат ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян Пекинга ташриф буюриб, хитойлик ҳамкасби Ван И билан учрашди. У Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг асосий тамойиллари, яъни ҳудудий яхлитлик, куч ишлатмаслик ва чегаралар дахлсизлигини таъминлаган ҳолда, ШҲТ аъзоси бўлишга қарор қилганини тасдиқлади.

Мирзоян Хитойга расмий ташрифи доирасида Арманистон ва Хитой ўртасидаги муносабатларни «янги босқичга» расман «кўтариш» зарурлигини таъкидлади.

ШҲТ ҳозир 10 та аъзога эга – Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Покистон, Ҳиндистон, Эрон ва Беларус.

Киритилди: 23:25 04.07.2025. Ўқилди: 697 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!