Бугун 2 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Арманистон Россия билан узилишни истамайди

 Арманистон Россия билан узилишни истамайди

Арманистон Европа Иттифоқи билан яқинлашиш йўналишига қарамай, Россия билан муносабатларни ёмонлаштириш ёки узишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Никол Пашинян брифингда маълум қилди.

" Бу биз ўз ташқи сиёсатимизни бир йўналиш фойдасига қурмаймиз, балки мувозанатни топишга интиламиз, дегани. Бу сиёсатнинг кўринишларидан бири Европа Иттифоқига кириш жараёни бошланиши тўғрисидаги қонун бўлиб, биз буни демократик ислоҳотларни амалга ошириш учун қўшимча рағбат сифатида кўрмоқдамиз ", — деди бош вазир.

Пашинянга кўра, Арманистон-Россия муносабатлари ўзаро манфаатлар асосида қурилган ва Ереван мувозанатли ва адолатли ташқи сиёсатга амал қилади.

Шу билан бирга, Арманистон ҳукумати раҳбари барча халқаро ҳамкорлар, жумладан, минтақавий қўшнилар – Озарбайжон ва Туркия билан яхши муносабатларни ривожлантириш истагини билдирди.

Пашинян Арманистоннинг Европа Иттифоқи билан муносабатларини чуқурлаштириш ниятини алоҳида таъкидлади. У Европа Иттифоқига Арманистонда кузатувчилар миссиясини жойлаштириш қарори учун миннатдорчилик билдирди ва виза режимини тезроқ либераллаштиришга умид билдирди.

Эслатиб ўтамиз, апрел ойи бошида Арманистон президенти парламент томонидан маъқулланган Европа Иттифоқига кириш тўғрисидаги қонунни имзолаган бўлиб, бу қонун ташқи ишлар вазири ўринбосари Паруйр Ованнисяннинг сўзларига кўра, “Арманистон фуқароларининг ЕИ билан ҳамкорликни янги босқичга кўтариш истагини акс эттиради”, аммо аъзолик учун ариза эмас.

Шу билан бирга, Россия Бош вазири ўринбосари Алексей Оверчук Арманистон ЕОИИ ва ЕИ ўртасида танлов қилишига тўғри келишини ва “икки стулда ҳам ўтириш мумкин эмаслигини” айтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистон 2024-йилда КХШТни молиялаштиришни назарда тутувчи ҳужжатни имзолашдан ва ушбу ташкилот фаолиятини молиялаштиришда иштирок этишдан бош тортган эди.

Киритилди: 12:19 29.04.2025. Ўқилди: 970 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!