Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакат парламентида КХШТ билан муносабатлардаги навбатдаги мантиқий қадам ташкилотдан чиқиш бўлишини айтди.
«Биз КХШТдаги иштирокимизни музлатиб қўйдик, кейинги мантиқий қадам ташкилотдан чиқиш бўлади, биз КХШТга аъзо бўлиб қоламиз, деб айтмагандик ».
- деди Пашинян.
«Балки бир ой, балки бир йил ёки уч йилдан кейин бу қачон содир бўлишини ҳал қиламиз», деб қўшимча қилди Бош вазир.
🇦🇲🇦🇲 12 июнь куни Пашинян парламентда Арманистон қачондир КХШТдан чиқишини ва ортга қайтмаслигини айтди.