Беларус Озарбойжонга 2018 йилдан 2022 йилгача қурол етказиб бергани сабабли Арманистон КХШТдан чиқишини эълон қилди — Politico.
КХШТга Арманистон ҳам, Беларус ҳам аъзо ҳисобланади. Озарбойжон 1999 йилда ушбу ташкилотдан чиққан.
2022 йилда Боку Тоғли Қорабоғ учун уруш бошлади, натижада минтақа Озарбойжон назоратига қайтарилди. КХШТ низомига кўра, Минск Ереванга ёрдам бериши керак эди, лекин Беларус Бокуни ҳарбий жиҳозлар билан таъминлади. Шунингдек, Озарбойжонга артиллерия тизимларини модернизация қилишда ёрдам берди.
Politico маълумотларига кўра, Беларус ва Озарбойжон вакиллари 2018 йилдан 2022 йилгача бўлган даврда Гроза-С зенит-ракета комплексларини етказиб бериш бўйича келишувга эришган.