Бугун 15 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Арманистон бош вазири Россия президентига ҳамдардлик билдирди

A A A
Арманистон бош вазири Россия президентига ҳамдардлик билдирди

Арманистон бош вазири Доғистондаги терактлар муносабати билан Россия президентига ҳамдардлик билдирди.

Арманистон бош вазири Никол Пашинян Россия президенти Владимир Путинга Доғистондаги терактлар муносабати билан ҳамдардлик телеграммаси йўллади. Бу ҳақда бош вазир матбуот хизмати хабар берди.

«Мен Дербент ва Махачқалъадаги бегуноҳ фуқаролар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг ўлимига сабаб бўлган даҳшатли терактлар ҳақидаги фожиали хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдим», — деди Пашинян ўз баёнотида.

Бош вазирнинг қўшимча қилишича, Ереван терактларни қоралайди ва зўравонликнинг ҳар қандай кўринишини қабул қилиб бўлмайди.

Киритилди: 22:38 24.06.2024. Ўқилди: 1158 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!