Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Арман Сарукян Чарльз Оливейрани мағлуб этди

Арман Сарукян Чарльз Оливейрани мағлуб этди

Лас Вегасда 14 апрель тонгида UFC 300 турнири бўлиб ўтди.

Турнирнинг асосий кардидан ўрин олган жангда Арман Сарукян Чарльз Оливейрага қарши октагонга чиқди.

1-раунд Оливейранинг назорати остида ўтди. Аммо кейинги раундларда Сарукян устунлик қилди. Якунда ҳакамлар қарорига кўра, Арман ғалаба қозонди: 28-29, 29-28, 29-28.

Сарукян уч жангдан буён ғалаба қозонмоқда ва ҳали камар учун жанг қилмади. Оливейра эса сўнги жангида Бенеил Дариушни мағлуб этганди.

Киритилди: 09:26 14.04.2024. Ўқилди: 816 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!