Бугун 6 сентябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Аргентинада Мессидан терма жамоа билан майдонда хайрлашишни кутишмоқда

Аргентинада Мессидан терма жамоа билан майдонда хайрлашишни кутишмоқда

Аргентинада Лионель Месси терма жамоада ўйнаш борасидаги қарорини ўзгартиришидан кўра, ҳеч бўлмаганда мухлислар билан майдонда муносиб тарзда хайрлашишига умид қилишмоқда.

Derbyderbyderby.it нашри TyC Sports маълумотига таяниб хабар беришича, душанба куни Аргентина футбол федерацияси миллий жамоанинг навбатдаги ўртоқлик учрашувлари тақвимини эълон қилади.

Ҳозирча рақиблар номи маълум қилинмаган. Фақат иккита ўртоқлик учрашуви ўтказилиши айтилмоқда.

Аргентина томони Мессидан ушбу баҳсларнинг ҳеч бўлмаганда биттасида майдонга тушишга рози бўлишини кутмоқда. Шу тариқа, у терма жамоа ва мухлислар билан ижтимоий тармоқлар орқали эмас, балки майдонда хайрлашиши мумкин.

Киритилди: 11:37 05.09.2026. Ўқилди: 488 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!