Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Аргентинада кучли қурғоқчилик туфайли чорва моллари нобуд бўлмоқда

Аргентинада кучли қурғоқчилик туфайли чорва моллари нобуд бўлмоқда

Аргентинада узоқ давом этган қурғоқчилик туфайли чорва моллари нобуд бўлмоқда. Санта-Фе провинциясида 4 ойдан бери ёмғир ёғмади, дея хабар беради Euronews.

Бу вақт ичида маҳаллий фермер хўжаликларидан бирининг уч минг сигирлари нобуд бўлди.

Маҳаллий экспертлар агар қурғоқчилик давом этса, Аргентина сигирларининг ярми нобуд бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

«Март-апрел ойларида ёмғир ёғмаса, мамлакатимизда озиқ-овқат соҳасида жиддий муаммо юзага келади», - дейди фермерлар.

Шунингдек, мамлакатда қурғоқчилик туфайли табиий ёнғинлар кўпайган.

Эслатиб ўтамиз, Аргентинада қурғоқчилик уч йилдан бери давом этмоқда.

Киритилди: 13:21 21.01.2023. Ўқилди: 2040 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!