Аргентинада 12 шампан қутисидан нацистларга тегишли ҳужжатлар топилди. Маҳаллий Perfil нашрига кўра, материаллар мамлакат Олий суди биноси ертўласида таъмирлаш ишлари олиб борилаётган вақтда топилган. Улар орасида Аргентина фашистлари партиясининг паспортлари, аъзолик карталари, дафтарлари ва тарғибот материаллари бор эди.
ОАВ маълумотларига кўра, ҳужжатлар мамлакатга 1941-йилда Япония кемасида келган. Улар гўёки Токиодаги Германия элчихонаси томонидан юборилган.
Олий суд раиси Ҳорасио Росатти материалларни доимий назорат остида хавфсиз жойга кўчиришни буюрди. Шунингдек, ҳужжатларни ўрганиш бўйича махсус эксперт гуруҳи тузишга қарор қилинди. Улар Буенос-Айрес Холокост музейи ёрдами билан баҳоланади.