Украина ҳукумати учун ўз давлатини сақлаб қолишнинг ягона йўли - ҳозироқ мағлубиятини тан олиш. Тегишли баёнотни Х ижтимоий тармоғида Венгрия фундаментал ҳуқуқлар маркази таҳлилчиси Золтан Коскович айтди.
Унга кўра, томонлар ўт очишни тўхтатишга эриша олса, Украина Америка разведкаси ва қурол-яроғларини олишдан бош тортиши керак.
"Агар ўт очишни тўхтатиш бўлмаса, рус армияси шунчаки фронтни босиб ўтади", деб ёзади Кошкович.
Таҳлилчининг қайд этишича, Украина президенти Владимир Зеленскийга бундай қарор қабул қилиш фойда келтирмайди, чунки бу унинг карьерасига путур етказади.
Аввалроқ Америка етакчиси Дональд Трамп ва Украина президенти Владимир Зеленский ўртасидаги Россия етакчиси Владимир Путин билан суҳбат арафасида бўлиб ўтган қўнғироқ бир неча дақиқа давом этгани хабар қилинганди.
Республикачи Зеленский билан айнан нимани тез муҳокама қилишга муваффақ бўлгани сирлигича қолмоқда. Бироқ Украина матбуотида Киев режими раҳбари Путин билан суҳбатдан кейин унга қўнғироқ қилишни сўрагани ҳақида маълумот тарқалди.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти ва Трамп ўртасидаги телефон мулоқоти икки соатдан ортиқ давом этган.