Аргентина терма жамоаси ва “Барселона” клуби ҳужумчиси қачондир Аргентина терма жамоаси ва “Барселона” ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилишини орзу қилишини айтди. Агар бу воқеа юз берса, қайси жамоа шарафини ҳимоя қилишини ҳам таъкидлаб ўтди. Леонинг фикрича, бу ўйин хайрлашув учрашуви бўлса, айни муддао бўларди.
“Агар мен футболдан кетадиган бўлсам, хайрлашув ўйинимда 45 дақиқа Аргентина, 45 дақиқа “Барселона” шарафини ҳимоя қиламан”.