Бугун 3 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Аргентина терма жамоаси юлдузи «Реал»га ўтишни орзу қилишини маълум қилди

Аргентина терма жамоаси юлдузи «Реал»га ўтишни орзу қилишини маълум қилди

«Челси»нинг аргентиналик ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес Мадриднинг «Реал» клубига ўтишга тайёр. Бу ҳақда журналист Эдуардо Инда хабар бермоқда.

Аввалроқ «Реал» 25 ёшли жаҳон чемпионига қизиқиш билдиргани айтилган эди. Манбага кўра, Фернандес мадридликларга клубга қўшилиш истаги борлигини етказган. «Қаймоқранглилар» сафида ўйнаш — аргентиналик футболчининг орзуси.

Жорий мавсумда Энцо Фернандес барча мусобақаларда 35 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 85 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: Бугун 19:17. Ўқилди: 258 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!