Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Аргентина терма жамоаси футболчиси ЖЧ-2022'га бориш учун сеҳргарга мурожаат қилган

Аргентина терма жамоаси футболчиси ЖЧ-2022'га бориш учун сеҳргарга мурожаат қилган

Папу Гомес жаҳон чемпионатига бориш учун сеҳргарга мурожаат қилган.

Бу ҳақда ESPN телеканалининг собиқ журналисти Гонсало Кардосо гапириб берди.

Унга кўра, "Севилья" ярим ҳимоячиси Жовани Ло Чельсонинг жароҳатидан тикланишини секинлаштириш учун жодугарга мурожаат қилган. Гомес бу унга терма жамоа қайдномасидан жой олишга ёрдам беришига ишонган.

Гомес Аргентина терма жамоаси сафида ЖЧ-2022 қайдномасига кирди ва турнирда 2 та ўйин ўтказди.

Кардосо Аргентина терма жамоаси футболчининг жодугар хизматидан фойдаланганидан хабар топганини ва шунинг учун у Панама ва Кюрасаога қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувлари учун таркибдан олиб ташланганини айтди.

Футболчининг ўзи ижтимоий тармоқларда жамоадан четлатилганига жароҳат сабаб бўлганини айтди.

Киритилди: 15:04 18.03.2023. Ўқилди: 1553 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!