Бугун 15 ноябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Аргентина терма жамоаси биргина ўйиндан 12 миллион доллар ишлаб олди

Аргентина терма жамоаси биргина ўйиндан 12 миллион доллар ишлаб олди

Футбол бўйича Аргентина терма жамоаси 14 ноябрь, жума куни Ангола терма жамоасига қарши сафарда ўртоқлик учрашуви ўтказди. Учрашувда Лаутаро Мартинес ва Лионель Мессининг голлари эвазига Лионель Скалони шогирдлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашув Луанда шаҳрида бўлиб ўтди ва Ангола мустақиллигининг 50 йиллигига бағишланди. Mundo Deportivo журналистларининг хабар беришича, "альбиселесте"нинг ўйиндаги иштироки учун Аргентина футбол ассоциацияси 12 миллион доллар олган.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади. 2022 йилги мундиал финалида Месси ва унинги жамоаси пенальтилар сериясида Францияни мағлуб этганди.

Киритилди: Бугун 16:32. Ўқилди: 371 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!